ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ Ў.МАШАРИПОВ ТУМАНДАГИ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан Халқ таълимида чуқур ислоҳотлар олиб борилмоқдаки, буларнинг барчаси ўқув сифатини оширишга, зарур шарт-шароитларни яратишга, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

Айниқса, қайта таъмирдан чиқарилаётган мактабларда олиб борилаётган жараёнлар таҳсинга сазовордир.

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов тумандаги 14-сонли мактабда бўлиб,  мактабларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича мактаб директорлари билан биргаликда семинар йиғилишини ўтказди.

Семинарда имкониятдан келиб чиқиб, спорт ўйинлари учун газонлар барпо қилиш, мактаб ҳожатхоналарини таъмирлаш юзасидан қилинаётган ва режалаштирилган ишлар таҳлил қилинди. Таъмирлаш ишларида оқсоқлик қилаётган мактаблар танқид остига олинди.

Шунингдек, семинар давомида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида тумандаги барча мактабларга туман ҳокими томонидан мусиқа асбоблари, топширилди.  

Семинардан сўнг мактабнинг таъмирлаш ишлари ва хожатхоналари кўздан кечирилди.

Ўтказилган семинарда туман ҳокими ўринбосари Атабек Дўсчанов, ДСИ туман бўлими бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жалолбек Рўзимов, туман ХТБ мудири Зулфия Қурбановалар иштирок этдилар.

Семинар карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.