ФЕЙСБУК ОРҚАЛИ ҚИЛИНГАН МУРОЖААТ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ

ФЕЙСБУК ОРҚАЛИ ҚИЛИНГАН МУРОЖААТ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИНИ БЕЭЪТИБОР ҚОЛДИРМАДИ Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот Хизмати фейсбукига 27 апрель куни Хамдам Юсупов томонидан қуйидагича мурожаат келиб тушди. У шундай ёзилганди: “Assalomu alakum men xazarasp tumani yangi bozor qishloqi temuryo`l 95 chi uyda yashayman xozirki paytda qazaqistonda qolib ketim qarantin sababli, mening uyimda iwlaydigan odam yoq dadam pensaner xozirgi payitda yordamga muxtoj uydakila. iltimos sizlardan bizning uyimizni surishtirib ko'risangla bizga yordam beringla iltimos sizlardan. men xozir qarantinda ishsiz yatibman. topgan pilimni piraduqta qilib yep ishsiz yotibman. 1 kilo karto'chka yordam qilsanglaram mening uyimdakila rozi shungayam iltimos” Ушбу мурожаат Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповни бефарқ қолдирмади. Ушбу оилаган бугун 28 апрель куни ўз ҳомийлик ёрдамини яъни 1 қоп ун, 5 литр ёғ ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини депутатлар орқали бериб юбордилар. -Мен аввало Президентимиздан миннатдорман, қолаверса, туман ҳокимига ўз ташаккуримни билдираман. Чунки, ўғлимнинг фейсбук орқали Қозоғистондан юборган мурожаатига беэътибор қарамадилар. Бизга ўз ҳомийлик ёрдамини кўрсатдилар. Бу бизга совға бўлди. Чунки, бугун турмуш ўртоғим Гулбаҳорнинг туғилган куни ҳам эди. Энг чиройли туғилган кун бўлди. Бу кун умрбод ёдимизда қолади. Биз учун қайғурган ҳокимга мингдан минг раҳмат, дея кўзларига ёш олди Мадамин ака Юсупов. Дарҳақиқат, ёрдамга муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, улар ҳолидан ҳабар олиш каби яхшиликка чорловчи тадбирлар инсонлар ўртасидаги ўзаро меҳрни мустаҳкамлаш билан бирга ёшларни ана шундай руҳиятда тарбияланишига ўрнак, келажак авлодга эса намуна бўлади. Бундан ташқари, туман кенгаши депутатлари Ш.Аҳмедова, М.Сапаева, Ж.Усмановалар ҳам ўзларининг ҳомийлик ёрдамларини озиқ-овқат ва турли ширинлик маҳсулотлари ҳамда китобларни хонадон эгаларига тақдим қилдилар. Шу билан бирга депутатлархонадон эгаларининг шахсий томорқаларини ҳам кўздан кечирдилар.
Oktabr 26, 2020 60

Аждодлар жасорати – мангу барҳаёт

Аждодлар жасорати – мангу барҳаёт Ўзбекистон азал-азалдан буюк инсонларга бешик бўлган, юртимиз қадим-қадимдан мард, қахрамон, ўзига бек ўғлонларни улғайтирган. Бу халқ рўйи заминнинг тарихини бойитишга, маънавий оламининг ривожига, оламда тинчлик ҳукмронлик қилишига беқиёс даражада улуғ ҳиссасини қўшиб келган ва бундан сўнг ҳам шундай бўлажак. Бизнинг бугунги кундаги вазифаларимиздан бири – улуғ аждодларимизни таниб, улар билан фахрланиш ҳиссини келажагимиз бўлган фарзандларимиз қонига сингдирмоқликдир. Уларда халқ қаҳрамонлари ва миллат фидойилари, юрт равнақи учун ҳалол меҳнат қилган фахрийлар, мустақиллик йилларида Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиб юртимиз озодлиги ва тинчлиги йўлида қурбон бўлган мард инсонларнинг ҳаёти, фаолияти ҳақида, фашизмга қарши уруш ва фронт ортидаги жасоратлар ҳақида ўргатишимиз лозим. Айниқса, иккинчи жаҳон уруши воқелигининг ҳар бир инсон қалбини жароҳатлагани, кўнгилларга озор етказгани, шу билан бирга ўша давр одамларининг матонати, ватанпарварлиги ва сабр-бардошини биз ҳеч қачон эсдан чиқармаймиз. Бу сатрларни ёзар эканман, шоирларимиздан бирининг қуйидаги байти юрагимдан тилимга кўчди. ЖИМ!. Дўстим, бир лаҳза сукут сақлайлик, Бахтимиз қурбони бўлганлар ҳаққи. Номларин ёд этиб, бир-бир йўқлайлик, Халқим деб, юртим деб, ўтганлар ҳаққи. (бир лаҳзалик сукут) Кел дўстим бир лаҳза қулоқ берайлик, Тинглайтик мардларнинг юрак сасини. Мангулик боғидан гуллар терайлик, Қалбларга қўяйлик хотирасини. 9-май фашизм устидан ғалаба қозонилган кун. Биз бу улуғ кунни 1999 йилдан бери “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонлаб келяпмиз. Зеро, ватан равнақи йўлида фидо бўлганларни хотирлаш ва қадрлаш масаласига мамлакатимизда давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилган. Марҳум биринчи Президентимиз И.А.Каримов ўз нутқларида “Хотира ва қадрлаш куни” деган тушунча ғоят теран маънога эга. Бу фақат фашизм балосига қарши жанг-у жадалларда қатнашган, она-юрт ҳимояси учун умрини бахш этган кишиларни шарафлаш дегани эмас. Бу муборак кунда халқимизнинг асрлар давомида орзу-ният қилиб, интилиб келгани - ҳуррият ва озодлик йўлида ҳаётини қурбон қилиб шаҳид кетган Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, Намоз Ботир каби халқ қахрамонларини, Қодирий, Беҳбудий, Мунавварқори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир сингари миллатимиз фидойиларини эслашимиз ҳам қарз ҳам фарздир” – деганлар. Бирор бир халқ ўз жангчи фарзандларини унутишга ҳаққи йўқ! Биз ўзбеклар ҳам тарихда Ватан ҳимояси учун жон-у жаҳди билан курашган, юртини босқинчилардан сақламоқ учун фидокорона жанг қилган қахрамонларимизнинг тажрибасини ўрганамиз, номларини баланд тутамиз, уларнинг мардона курашидан ибрат ва илҳом оламиз ҳамда буни келажак авлодлар қалбида чуқур жой эгаллашига кўмаклашамиз. Бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган муаммо - коронавирус касаллигини олдини олишга ҳаракат қилаётган Ватанимизнинг ИИВ ходимлари, мард ҳарбийларимиз, чегарачи посбонларимиз ва ўз ҳаётини ҳавф остига қўйиб бўлса-да касалланган инсонларга яқиндан ёрдам бериб, уларнинг дардига дармон бўлаётган шифокорларимизни қанча эъзозласак ҳам кам. Зотан улар бугунги кунимизнинг чин қаҳрамонларидир, уларнинг жасорати ва матонати инсонлар қалбида мангу сақланажак. Оллоҳдан она Ватанимизни турли офатлардан, балолардан асрашини, тинчлигимизни бардавом қилишини, бизнинг ва келажак авлодларимизнинг қалбига фидокорлик, мардлик, миллатпарварлик туйғуларини жо қилишини сўраймиз. Х.Султонов, Маънавият ва маърифат маркази Ҳазорасп туман бўлинмаси раҳбари.
Oktabr 25, 2020 69

ФИДОЙИ ШИФОКОРЛАРГА ТАШАККУР

ФИДОЙИ ШИФОКОРЛАРГА ТАШАККУР Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимининг бир гуруҳ ходимлари шифокор Иззатилло Аминов, ўрта тиббиёт ходими Ярашбек Матяқубов ва кичик тиббий ходими Гулбаҳор Жуманиёзовалар жорий йилнинг 8 апрель куни Хоразм вилояти эндокринология марказида ташкил қилинган COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш реаблитациясида беморларни даволаш ишларида қатнашиб, бугун 6 май куни ўз уйларига қайтдилар. Уларни туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Баҳодир Аҳмедов ва ҳамкасблари гулдасталар билан кутиб олдилар. Биз жонкуяр шифокорларимизга туман ҳокимлиги ва туман аҳли номидан фидойиликлари учун ўз ташаккуримизни билдирамиз.
Oktabr 25, 2020 43

Семинар ўтказилди

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ Ў.МАШАРИПОВ ТУМАНДАГИ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан Халқ таълимида чуқур ислоҳотлар олиб борилмоқдаки, буларнинг барчаси ўқув сифатини оширишга, зарур шарт-шароитларни яратишга, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.
Oktabr 24, 2020 34

ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА БАРАКА БЎЛАДИ

Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир оила, кўча ва маҳаллаларимизда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойилини кенг жорий этиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.
Oktabr 24, 2020 36

ТАДБИРКОРГА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТ

ТАДБИРКОРГА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 18 май куни “Короновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинган эди. Фармонга асосан, Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жуда катта имкониятлар берилди. Яъни тадбиркорлар 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинган бўлса, 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилди ва Фармонда шу каби бошқа имкониятлар ҳам берилди. Мен тадбиркор сифатида айтмоқчиманки, биз тадбиркорлар учун яратилган бундай имтиёзлар халқимизга ҳозирги синовли дамларда сахийлик қилиб, хизмат қилишга ундайди. Мен ушбу имкониятларга жавобан Ҳазорасп туманидаги 7 нафар ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаган ҳолда, фидойилик билан она Ватанимга хизмат қиламан. Бибисора ОТАЖОНОВА, Ҳазорасп туманидаги "Sirius Selvana" МЧЖ раҳбари.
Oktabr 24, 2020 47

“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ

“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман" - деб таъкидлаган эдилар Президентимиз. Ҳазорасп туманида ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Ҳазорасп туманида фаолият юритаётган 4 сектор раҳбарлари томонидан ишлар ижобий тарзда ташкиллаштирилиб, синовли кунларда халқ дарди билан яшаб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган фуқароларга яқиндан ёрдам бериб, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатмоқда. Саховатли инсонларимизнинг ташаббуси билан қилинаётган бу ёрдамлар бардавом бўлишига ишонамиз ва саховатли инсонларимиз билан бирдамлик занжирини яратишни давом этамиз.
Oktabr 23, 2020 43

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ “ҲАЗОРАСП

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари Абдулла Рузметов, Мадина Баратова ва маҳаллий Кенгаш депутатлари куни кеча Ҳазорасп туманида бўлиб, Солиқ сектори фаолиятини ўргандилар. Шунингдек, улар "Ҳазорасп текстиль” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишдилар.
Oktabr 23, 2020 32

ОБОД ХОНАДОН, ОБОД КЎЧА, ОБОД МАҲАЛЛА

Маҳалла минг йиллар давомида шаклланган, халқимизнинг ўзига хос қиёфасини кўрсатиб турадиган ноёб ижтимоий тузилмаси ҳисобланади. Негаки, бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатиб яшаш, яхши ва ёмон кунларда бирга елкадош бўлиш каби гўзал фазилатлар айнан маҳаллада шаклланади. Шунингдек, маҳалланг тинч ва обод бўлса сен ҳам тинч ва осойишта яшайсан. Маҳалла–бу шарқона “демократия дарсхонаси”, десак муболаға бўлмайди.
Oktabr 22, 2020 29

“YOSHLAR-KELAJAGIMIZ” ЖАМҒАРМАСИ ТАШАББУСИ

“YOSHLAR-KELAJAGIMIZ” ЖАМҒАРМАСИ ТАШАББУСИ "САХОВАТ ВА КЎМАК" умумхалқ харакати доирасида жорий йилнинг 5-6 май кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузиридаги “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Ҳазорасп туман филиали ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ҳазорасп туман Кенгаши, Ҳазорасп туман хокимлиги ва ёш тадбиркорлар ҳамкорликда “Саховат ва кўмак” тадбири ташкил қилинди. Ушбу саховат ва кўмак тадбирида короновирус пандемияси муносабати билан маҳаллалардаги ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда уйида ишсиз ўтирган 30 нафар оилаларга, 10 хил турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига тўлдирилган саховат ҳайриялари улашилди.
Oktabr 22, 2020 50

Ҳоким қабули

АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА Бугун 24 июнь куни Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг туман аҳолиси билан навбатдаги қабули тумани ҳокимлигида ва Карвак қишлоғидаги “Шовот” маҳалласида эса сайёр қабули карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилди.
Oktabr 21, 2020 33

ПРЕЗИДЕНТНИНГ КЎРСАТАЁТГАН ОТАЛАРЧА ҒАМҲЎРЛИГИГА

Муносабат ПРЕЗИДЕНТНИНГ КЎРСАТАЁТГАН ОТАЛАРЧА ҒАМҲЎРЛИГИГА фарзанд бўлиб бурчимизни ато этайлик! Соғлигимизни, оиламизни, ўзимизни, халқимизни асрайлик!
Oktabr 21, 2020 34

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЗИММАСИГА ҚЎШИМЧА ВАЗИФАЛАР ЮКЛАТИЛДИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЗИММАСИГА ҚЎШИМЧА ВАЗИФАЛАР ЮКЛАТИЛДИ “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Фармон билан Адлия вазирлиги зиммасига қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди. Хусусан, вазирлик адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этади ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали “виртуал адлия” тизимини ишга туширади. Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси ва концепцияни 2020–2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ва 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди. Вазирлик 2020 йил якунига қадар шу жумладан қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминлайди. Яъни Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатларини тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳалари сифатида қабул қилиш орқали уларнинг улушини 20 фоизга етказиш, давлат бошқаруви тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларини нодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш, 2018–2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш, электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш, аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш, нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш ва 29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга ўзгартириш киритилишини таъминлаш. Фармонга кўра, Адлия вазирлиги амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилиш, ушбу соҳада вазирлик ва идоралар ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди. Эндиликда, Адлия вазирлиги маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради. Шунингдек, фармонга кўра, жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар фақатгина қонунлар билан ўрнатилиши, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда “пакет” принципи жорий қилиниши, идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилиши, эксперимент тариқасида юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилиши, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилиши кўрсатиб ўтилди. Шоназар ЯҚУБОВ, Ҳазорасп туман адлия бўлими бошлиғи
Oktabr 19, 2020 44

АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ, КАМБАҒАЛЛИКНИ КАМАЙТИРИШ

Ҳазорасп туманида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш борасида туман ҳокими Ў.Машарипов бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамкорлигида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 1-сектор ҳудуди ҳисобланган Карвак қишлоғида туман ҳокими 187 нафар фуқаронинг ҳар бири билан учрашиб, мулоқот қилиб, уларни камбағалликдан чиқариш учун турли корхона-ташкилотларга, “Ҳазорасп текстиль” МЧЖга, фермер хўжаликларига, “Тоза ҳудуд” унитар корхонасига ва бошқа жойларга доимий ишга жойлаштирилиб, бандлиги таьминланди. -Мен анча пайт ишсиз уйда ўтиргандим. Бугун туман ҳокими ёрдами билан “Ҳазорасп текстиль” МЧЖга ишга жойлашдим. Бунинг учун аввало Президентимиздан миннатдорман. Қолаверса, туман ҳокимига ўз ташаккуримни билдираман, дейди Ирода Саидназарова. Дарҳақиқат, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни камайтириш ҳар биримизнинг масъулиятли бурчимиздир.
Oktabr 18, 2020 35

Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг туман аҳолиси

Ҳурматли элдошлар! Барчамизга маълумки, кейинги пайтларда мамлакатимизда коронавирус билан касалланганлар сони кундан кунга ошмоқда. Сабабики, бу бизнинг ҳотиржамликка берилганлигимиз, санитария ва эпидемиология талабларига етарли даражасида риоя этмаганимиз, карантин талабларига зид бўлган ҳаракатлар қилганлигимиз оқибатидир.
Oktabr 17, 2020 24