ХОТИРА АЗИЗ – ҚАДР МУҚАДДАС

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан туманимизда умргузаронлик қилаётган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Бекжон ота Матназаров ва Қуронбой ота Абдиевларнинг хонадонларида бўлиб, давлатимиз раҳбари йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 30 мартдаги ”Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида 10 миллион(ўн миллион) сўм миқдорида пул мукофоти, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг “1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги” медаллари, “Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” номли китоб-альбоми, “Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари” номли китоб ва эсдалик совғалар, шунингдек, туман ҳокимлигининг совғаларини топширди. Шу билан бирга тумандаги фронт орти меҳнат фахрийларига ҳам Россия Федерациясининг медали ва совғалар топширилди.
May 29, 2020 5