ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ ҲАЗОРАСП ФИЛИАЛИ ТАШКИЛ

Хушхабар ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ ҲАЗОРАСП ФИЛИАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ Хоразм вилояти Ҳазорасп туманини 2020 — 2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм вилояти Ҳазорасп туманини 2020 — 2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Қайд этилишича, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари билан биргаликда “Хоразм вилояти Ҳазорасп туманини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури” ишлаб чиқилган. Дастурнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади: Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминланиш даражаси ва фаровонлигини ошириш; Ҳазорасп туманида барча хизматларни ўз ичига олган замонавий логистика марказини ташкил этиш; ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ишга тушириш; ҳудуднинг табиий ва иқлим шароитига хос бўлган чорвачилик ва балиқчилик соҳаларини ривожлантириш; йўл-транспорт инфратузилмасини ва телекоммуникация тармоғини ривожлантириш; ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш даражасини яхшилаш; суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлаш даражасини ошириш, шунингдек, хорижий тажриба асосида чорвачиликни ривожлантириш. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУКни жалб этган ҳолда, 2020 йилда Ҳазорасп тумани Ҳазорасп шаҳарчасининг чегара лойиҳасини ишлаб чиқилишини ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланишини, шунингдек аҳоли пунктида биринчи навбатда қурилиши зарур бўлган қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқилишини таъминлайди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги туман аҳолисини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида янгидан “сув тозалаш иншооти” ташкил қилиш ҳамда Ҳазорасп шаҳарчасига оқава сув тизимини қуриш учун 2020-2022 йилларда Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида маблағларини жалб қилиш чораларини кўради. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Сув хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил август ойигача туман ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун яроқсиз ҳосилдорлиги паст бўлган ер майдонларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари тоифасидан чиқаришни таъминлайди. Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда туман ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида ҳар йили 500 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни босқичма-босқич жорий қилиш чораларини кўради. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда “Ҳумоюн Ҳилола” фермер хўжалиги томонидан 60 гектар майдонда ташкил қилинадиган иссиқхона лойиҳасини амалга ошириш учун 44 балл бонитетли ер майдонидан иссиқхона қурилишини амалга ошириш учун ер майдони ажратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда Ҳазорасп туманидаги аввал хусусийлаштирилган давлат объектлари, шунингдек бошқа бўш турган ер майдонлари ва бино-иншоотлар ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказади. Хатлов натижаларига кўра, икки ҳафта муддатда объектлардан самарали фойдаланиш ёки фойдаланмай турган объектларни белгиланган тартибда маҳаллий ҳокимлик балансига ўтказиш ёки қайтариб олиш чораларини кўради. Туман ҳокимига, истисно тариқасида 2022 йил 1 январга қадар Хоразм вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда амалга ошириладиган қуйидаги ҳуқуқлар: а) аукцион савдоларисиз, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали суғориладиган экин ерлар тоифасига кирмайдиган, лекин қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерлари тоифасига кирадиган ер участкаларидан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш; б) чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномалари тузишда қонун ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини бериш талаби қўйилмаган тақдирда чет эл инвестицияси улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга рухсат берилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, ЧЭКИ “Савдогарбанк”, Ҳазорасп тумани ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори асосида туманда давлат хусусий шерикчилик асосида 670 ўринлик 5 та мактабгача таълим муассасасини 2020 йил якунига қадар ишга туширилишини ва 275 ўринлик 3 та мактабгача таълим муассасасига зарур бўлган кредит маблағларни ажратиш чораларни кўради. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалчиликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги хамда Хоразм вилоят ҳокимлиги: Ҳазорасп тумани Саноат қишлоғи, “Саноат” маҳалласида жойлашган Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалига қарашли эски тиббиёт коллежи биноси негизида Ҳиндистон, Россия ҳамда фармацевтика соҳаси ривожланган Европа давлатларининг малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда Тошкент фармацевтика институти Ҳазорасп филиалини ташкил қилиш бўйича таклифига розилик берилади ва бир ой муддатда Тошкент фармацевтика институти Ҳазорасп филиалини ташкил қилиш бўйича ҳукумат қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Iyul 11, 2020 11

“ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР”

“ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР” лойиҳаси доирасида 50 нафар ёшларга бир гектардан ер ажратилди Ҳазорасп туманида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнатга ўргатиш, ердан унумли фойдаланиб, даромад олишларига шароит яратиш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 50 нафар ёшларга бир гектардан ер майдони ажратиб берилди. Ажратилган экин ерлари шу куннинг ўзида экинга тайёрланиб, экиш ишлари бошлаб юборилди. Туман ҳокими ўринбосари А.Дўсчанов ёшларга ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланиши, оиласи даромадини яхшилаши кераклиги тўғрисида таклиф ва тавсияларни ҳам бериб ўтди. Ёшлар бундан жудаям мамнун бўлишди. -Мен бугун 1 гектар ернинг эгаси бўлдим. Бунинг учун аввало Муҳтарам Президентимизга ва барча мутасадди ташкилот раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусида мен ўзимга ажратилган ерлардан тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб, оилам даромадини яхшилашга, юқори ҳосилдорликка эришсам халқимиз дастурхонини қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга ўз ҳиссамни қўшаман,-дейди Азимбой Самандаров. Ишонамизга бу ёшлар олдига қўйган мақсадга эришади ва ердан оқилона фойдаланади. Шунингдек, шу куни дала бошида саховатпеша инсон Рамат ака томонидан уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.
Iyul 10, 2020 19

Хотира майдони байрам туҳфаси бўлди

Бугун Ҳазорасп туманидаги Бешта қишлоғи, "Ўзбекистон" маҳалласида 9 – май Хотира ва қадрлаш куни ва Ғалабанинг 75 йиллиги олдидан “Хотира майдони” нинг очилиши карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди. Сўнгра ўтганларни хотирлаб гулчабарлар қўйилди ва таъзим бажо этилди. Ушбу Хотира майдони илгари кўримсиз ҳолатда бўлиб, туман ҳокими Ў.Машарипов ташаббуси билан қайта қад ростлади ва байрам туҳфаси бўлди.
Iyul 07, 2020 14

ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН

Муносабат ДАРОМАД СОЛИҒИДАН ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН 60 дан зиёд касб эгалари озод қилинади Куни кеча 19 май куни Муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекциясига қарши кураш ишлари олиб борилаётган бугунги кунда иқтисодиёт тармоқларида ҳам фаоллик тикланаётганини, шунингдек, эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, ҳудудларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» зоналарга ажратган ҳолда, 110 мингга яқин тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига рухсат берилгани ва 600 мингдан зиёд ходимлар иш жойига қайтганини таъкидлади. Шунингдек, ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, қолган 40 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳам босқичма-босқич рухсат беришлиши айтиб ўтилди. Шу ўринда алоҳида айтиб ўтиш жоизки, пандемия туфайли камбағал аҳоли ва ишсизлар сонининг ошиши, оилалар даромадининг камайишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли янги иш ўринлари яратиш учун кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш зарур бўлади. Шу мақсадда ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароит яратиш борасида давлатимиз раҳбари томонидан янги тизим жорий этилиши белгиланди. Жумладан, сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилиниши, аҳоли учун янада кенг имкониятлар эшигини очди. Чунки, эндиликда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлиб, даромад солиғи тўлашдан чўчиётган фуқаролар ўз иш фаолиятини бошлаб, оилавий даромадини ошириши мумкин бўлади. Шунингдек, Президент видеоселектор давомида маҳсулот, ускуна, хом ашё ҳамда айланма маблағлар учун кредит олишда тадбиркорларга ўрнатилган барча чекловларни олиб ташлаб, маҳсулотларга талабни яратиш учун савдо фаолиятини рағбатлантириш, аҳолининг истеъмол қобилиятини ошириш мақсадида истеъмол кредитлари берилишини кенгайтириш лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтдилар. Дарҳақиқат, бугун тадбиркорларимиз учун яратилаётган бу имкониятлардан кўзланган пировард мақсад битта, у ҳам бўлса пандемия давридан эсон омон чиқиб олиш ва халқимизни ҳаётдан рози қилиш, бой қилиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш орқали эришишдир. Зотан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтиб ўтганларидек, “халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. Шундай экан, тадбиркор бўлиш истагида бўлган барча фуқароларимиз ушбу имкониятлардан фойдаланиши лозим. Ж.УСМАНОВА, Туман кенгаши депутати.
Iyul 05, 2020 4

БИР МАҚСАД ЙЎЛИДА БИРЛАШСАК, БУ СИНОВДАН МАҒРУР ЎТАМИЗ

БИР МАҚСАД ЙЎЛИДА БИРЛАШСАК, БУ СИНОВДАН МАҒРУР ЎТАМИЗ Юртимизда илк беморда коронавирус аниқланган пайтда Ўзбекистон бу бало билан кураша олмайди, деган фикрлар баъзи инсонлар томонидан баён қилинган эди. Аммо, Коронавирус эпидемиясини пандемияга айланмаган вақтда ҳам, ҳали дунё, ҳатто, Европа жиддий қабул қилмаган бир кезда, яъни жорий йилнинг 29 январида давлатимиз раҳбарининг махсус комиссия ташкил этиш борасидаги фармойиши қабул қилиниб, бу билан келиши муқаррар бўлган оғир синовларни муносиб енгиб ўтишнинг тамал тоши қўйилганди. Мамлакатимизга коронавирус кириб келганида эса қисқа фурсатда Президентимиз, ҳукумат, шифокорлар ва халқнинг биргаликдаги ҳаракати натижасида пандемия назорат остига олинади ва давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли саломатлиги, ҳалқимизни касалликдан асраш, озиқ-овқат заҳирасини таъминлаш борасидаги жуда кўплаб Қарор ва Фармонлари қабул қилинади. Ушбу қабул қилинган ҳар бир Қарор ва Фармон халқимизга самимий далда бўлиб, ҳар биримизга куч-қувват беради. Айниқса, Юртбошимизнинг тадбиркорларга, иқтисодиёт тармоқларига, ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳолига, якка-ёлғизларга, ногиронлиги бўлганларга моддий кўмак ва ёрдамнинг оширилиши, халқ уйида ўтирсин, дея бизни оталарча қайғуришлари халқимизга руҳий мадад бўлиб куч берди ва куч бермоқда. Тўғри Covid-19 манаман деган давлатларни ҳам довдиратиб қўйди. Буни барчамиз кўриб, эшитиб, кузатиб турибмиз. Лекин, қайси давлатда раҳнамо кучли, иродали, фидокор, халқи ҳамжиҳат, аҳил, жамият миқёсидаги тартиб-интизомга чинакам риоя қилган бўлса, эпидемия нисбатан тез чекинмоқда. Демакки, бизнинг юртимизда ҳам пандемия чекинмоқда ва пандемия муносабати билан кучли инсонпарвар сиёсат ҳам олиб борилмоқда. Касаллик аниқланган фуқаролар тезкорликда карантинга олиниб, даволанмоқда. Улар учун барча шароитлар яратилган. Буни ҳозирги кунгача тузалиб чиққанлар сонида ҳам кўришимиз мумкин. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, мамлакатимизда касалликдан ўлим топганлар сони кам эканлиги кўпгина мамлакатларни ҳайратга солмоқда. Айниқса, барча ҳудудларидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг бир зум ҳам тўхтамай карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолият олиб бораётгани ҳам таҳсинга сазовор. Юртбошимизнинг Ўрта ва кичик бизнес субъектларига ишончли имтиёзлар тақдим этаётгани, тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, буларнинг барчаси давлат ва жамиятнинг бир бўлиб ҳаракат қилаётгани, ҳар қандай оғир вазифани уддалаши ва энг ноқулай шароитлардан ҳам чиқиб кета олишини исботламоқда. Сўзим сўнггида шуни айтмоқчиманки, Ўзбекистон кучли раҳнамоси билан Коронавирусга қарши курашда энг аввало одамларнинг соғлиги ва ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган йўлдан бормоқда. Чунки, пандемия даврида инсонлар хавфсизлиги ва саломатлигидан қимматроқ нарса йўқдир. Буни ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда ва халқимизнинг қалбида бир ишонч борки, бу синовлардан талафотсиз ўтиш умиди ҳамда давлат раҳбарининг оқилона сиёсати, миллат бирдамлигига ишончдир. Демакки, барча-барчамиз бугун бир мақсад йўлида бирлашсак, бу синовдан албатта мағрур ўтамиз. Ж.УСМАНОВА, Туман кенгаши депутати.
May 29, 2020 1