ИНСОНИЙЛИК НАМУНАСИ

ИНСОНИЙЛИК НАМУНАСИ Бугунги синовли кунларда барча ўзининг ҳомийлик ёрдамларини бериш мақсадида кам таъминланган аҳоли хонадонларига ташриф буюрмоқдалар. Хораз вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Шавкат Яхшибаев ҳам Ҳазорасп тумани Янгибозор қишлоғи “Амударё” маҳалласида бўлиб, 4 та эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди. Уларга 1 қоп ун, 5 литр ёғ, гўшт ва турли озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ҳомийлиги тарзида етказиб берди. Дарҳақиқат, пандемия даврида шунингдек, Рўзаи Рамазон ойида қилинаётган бу ҳайр саховат амаллари саховатпеша ҳомийларимизнинг инсонийлик ва оқибатлилик намунасидир.
Oktabr 26, 2020 58

ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН БИРИНЧИ СЕССИЯСИ

ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН БИРИНЧИ СЕССИЯСИ Бугун 22 май куни Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Сессия кун тартибида сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини бир йил давомида узликсиз таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлари ижроси, аҳоли томорқалари қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги хақида туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов ҳисоботи, сектор раҳбарлари томонидан ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ижроси, бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши хақида масъуллар ҳисоботи, карантин шароитида иқтисодиёт тармоқларини ишлатиш ва давлат бюджетига тушумлар прогнозининг бажарилиши ҳамда қурилиш, қурилиш материаллари, уй-жой коммунал ва йўл қурилиши соҳалари фаолияти барқарорлигини таъминлаш масалалари ва Ҳазорасп тумани молия бўлими мудири Ш.Жуманиязовнинг 2020 йил 1-чораги давомида туман маҳаллий бюджетининг ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида ги масалалар кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан сектор раҳбарларининг, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбарининг маърузалари тингланди. Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди. Сессия ишида депутатлар фаол иштирок этдилар.Сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилди.
Oktabr 25, 2020 55

ГЕРМАНИЯДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ТАДБИРКОР

ГЕРМАНИЯДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ТАДБИРКОР ҳазорасплик 100 та оилага ҳомийлик қилди Ҳазорасп тумани бўйлаб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида моддий аҳволи ўрганилиб, рўйхати шакллантирилган эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиш давом этмоқда. Махсус омборга келган маҳсулотлар кўнгилли волонтёрлар томонидан карантин қоидаларига қатъий амал қилинган махсус идишларга жойлаштирилиб, манзилига етказилиши таъминланмоқда. Бугун ҳам Германияда фаолият юритаётган “JD-EAST” фирмаси раҳбари Жанибек Жанибеков томонидан юборилган 400 АҚШ долларига олинган маҳсулотлар ортилган автомашина туман марказидан анча олис бўлган Карвак қишлоғида жойлашган маҳаллалар томон йўл олди. Саховатпеша тадбиркорнинг кўмаги билан харид қилинган маҳсулотлар блогерлар Нажотбек Машарипов ва Шерзодбек Раҳмоновлар ҳамроҳлигида 100 та оилага тарқатилди. Рамозон ойидаги кўрсатилган бу саховат тадбири кўнгилларни янада нурафшон қилди. - Яхши инсонлар борлигига минг шукур дейман. Чунки, менинг аҳволимни кўриб ташаб қўймадилар. Туман ҳокими томонидан доимий ёрдам кўрсатилиб турибди. Мана бугун ҳам Германияда фаолият юритаётган тадбиркор элдошимиз томонидан яна ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу инсонга катта раҳмат айтаман. Чунки, у ўзга юртда бўлсада бизга ёрдам қилмоқда,-дейди Ёқутжон Исмоилова кўзларида хурсандчилик кўз ёшлари ила. Дарҳақиқат, ушбу ҳомийлик ёрдамлари бугун 100 та оилага қувонч улашгани бу бизнинг, ўзбегим фуқароснинг чин маънодаги меҳр-оқибатидир. Шу боис Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов Германияда фаолият юритаётган “JD-EAST” фирмаси раҳбари элдошимиз Жанибек Жанибековга кўрсатган ҳомийлик ёрдами ва 1gap.uz сайтининг берган кўмаги учун Ҳазорасп туман ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирлади. Дарҳақиқат, бугун ҳайрия кўмаклари, чўзилган қўллар мураккаб шароитда қолганларни суяш асносида мурувват, оқибат, бағрикенглик ва одамийлик каби фазилатлар ажиб қудрат касб этмоқда ва халқимизнинг азалий ҳамжиҳатлилиги меҳр-оқибати бугунги синовли кунларда мустаҳкам қалқон бўлмоқда.
Oktabr 24, 2020 49

АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА Пандемия даврида Муҳтарам Президентимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор Қарор ва Фармонлар имзоланиб, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. Бунга жавобан эса тадбиркорлар ҳам иш ўринларини яратиб, кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича самарали ишлар олиб бормоқдалар. Ҳазорасп туманидаги "Sirius Selvana" МЧЖ раҳбари Бибисора Атажонова ҳам шундай тадбиркорлардан бири. У бугунги карантин даврида аҳоли фаровонлигини ошириш, кам таъминланган оилаларнинг турмуш тарзини яхшилашга кўмаклашиш, ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаб, уларга ҳунар ўргатиш мақсадида 7 нафар хотин-қизларни ишга жойлаштириб, бандлигини таъминлади. Тадбиркор Б.Атажонова келгусида яна кўплаб қизларимизнинг бандлигини таъминлашни мақсад қилган.
Oktabr 23, 2020 42

"ҲАЗОРАСП ШИРТ" ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ ЯНА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШ

"ҲАЗОРАСП ШИРТ" ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ ЯНА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар, хусусан, пандемия даврида тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларини оёққа туришида ёрдам бериш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор берилмоқда. O’zLiDeP вилоят Кенгаши масъуллари ишчи гуруҳи партия электорати бўлган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва амалий кўмак бериш мақсадида тизимли ишларни амалга оширмоқдалар. Ҳазорасп туманидаги "Ҳазорасп Ширт" хусусий корхонаси пандемия даврида вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатиб турган эди. Яқинда корхона ўз фаолиятинии яна қайта тиклади. Корхона 150 минг долларлик Хитой технологиялари асосида газлама тўқиш ускиналарини олиб келиш орқали қўшимча равишда 11 та ишчи ўрини яратишга ҳам эришди. Ушбу коронада ишлаб чиқарилаётган газлама ҳамда тайёр маҳсулотлар асосан Қозоғистон давлатига экспорт қилинади. -Ҳозирда бу ерда 30 дан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда. Яқинда қўшимча тикув цехимиз ҳам тез кунларда ишга тушади ва 20 та янги ишчи ўрни ташкил қилинади -дейди "Ҳазорасп Ширт" ҳусусий корхонаси раҳбари, Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати Дилшод Абулов. O’zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари корхона фаолияти билан танишиб, корхона ишчиларидан 8 нафарига аъзолик гувоҳномаларини топширди.
Oktabr 23, 2020 33

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Ҳоким қабули ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган вазифалар моҳиятини тўғри англаган ва зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган мутасадди раҳбарлар бугунги кунда аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиб, муаммолар ечимини топиб, самарали фаолият олиб бормоқдалар. Жумладан, бугун Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов ўзининг навбатдаги қабулини туман ҳокимлигида ва Янгибозор маҳалласида ўтказди. Қабул давомида мурожаатларнинг аксарияти электр энергия, йўл таъмир талаблиги, сув масалалари бўйича бўлди. Туман ҳокими ушбу мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди. Халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаш, ўрганиш ва ечимини топиш бугунги кунда барчанинг масъулиятли бурчига айланган. Қабул жараёнлари карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.
Oktabr 23, 2020 46

ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА БАРАКА БЎЛАДИ

Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир оила, кўча ва маҳаллаларимизда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойилини кенг жорий этиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазир ўринбосари Содиқжон Турдиев иштирокида Ҳазорасп туманида ўтказилган йиғилиш ҳам шу мавзуда бўлди. Тадбир давомида “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” тамойилларини барча маҳаллаларда қарор топтириш мақсадида июнь-август ойларида аҳоли орасида тарғибот ва амалий чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган Ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилганлиги ва бу 6 та йўналиш, 44 та банддан иборат бўлиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида аввало, карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган қатор тадбирларга туманларда ташкил этилган Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари аъзолари, ижтимоий фаол кекса авлод вакилларини ҳам кенг жалб этиш лозимлигини таъкидлади. Йиғилишда сўзга чиққан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи М.Эшжанов туман ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлигида туманимиз маҳаллаларида аллақачон “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” бўйича ишлар бошлаб юборилганлигини ва “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида тумандаги 44 маҳалладаги хонадон ва кўчаларни обод ҳамда кўркам қилиш бўйича 2020 йил июнь-август ойларига мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтди. Дарҳақиқат, Ҳазорасп туманида бугунги кунда барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканларга айланмоқда ва маҳаллаларда намунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда. Натижада эса одамларимизнинг ўз ҳаётига бўлган ишончи юксалиб, яшашга, келажакка бўлган интилиши кучаймоқда. Негаки, ободлик бор жойда, файзу барака, ривожланиш бўлади. Йиғилишни туман ҳокими Ў.Машарипов олиб борди. Йиғилишда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг кексалар ва нуронийлар бўйича ўринбосари М.Жуманиёзов, сектор раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари қатнашди.
Oktabr 23, 2020 22

Хушхабар

ҲАЗОРАСПЛИК ПИЛЛАКОРЛАР ВИЛОЯТДА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ КАТТА МЕҲНАТ ҒАЛАБАСИГА ЭРИШДИ Кейинги йилларда мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаяпти. Бу борда туманимизда олиб борилаётган ишлар ҳам эътиборга лойиқдир. Бугун туманимиз пиллакорлари катта меҳнат ғалабасини қўлга киритдилар. 3205 қути ипак қурти парваришлаб, пилла етиштириш бўйича шартномавий режани 100,1 фоизга яъни 176,5 тоннага бажардилар. Эришилган бу ютуқда барча пиллакорларимизнинг ҳиссалари салмоқлидир. Шунингдек, “Юсуф Баззоз ўғли Бобур”, “Жумёз Нурулло Шех”, “Ором бўйи” фермер хўжаликларининг, касаначи Тўтигул Джуманазарова, Фотима Худайберганова, Равшаной Қўчқороваларнинг биринчилардан бўлиб шартномавий режани ортиғи билан бажарганлиги алоҳида таҳсинга сазовордир. Ҳазорасп аҳлини қолаверса, барча пиллакорларимизни ушбу зафар билан қутлаймиз.
Oktabr 22, 2020 37

МАҚСАД – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ЮКСАЛТИРИШ

МАҚСАД – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ЮКСАЛТИРИШ Ҳазорасп туманидаги “Боғу-роғлар” маҳалласида яшовчи кам таъминланган ва ишсиз фуқароларга шу маҳаллада фаолият юритиб келаётган “Бекёз-Жуманиёз” фермер хўжалиги томонидан кооперация асосида 10 та оиланинг ҳар бирига биттадан қорамол берилди. Бугун бизнинг оиламизга ёрдам сифатида кооперация асосида қорамол берилди. Бундан жуда хурсандман. Чунки, мен қорамолга эга бўлдим, сутини эса сотаман ва ушбу берилган ёрдамдан унумли фойдаланиб, оилам даромадига ўз хиссамни қўшаман. Бунинг учун мен аввало Президентимизга раҳмат айтаман. Қолаверса, туман ҳокимидан ва бизга қорамол берган “Бекёз-Жуманиёз” фермер хўжалиги раҳбаридан миннатдорман, - дейди Гулчеҳра Матмуротова. Албатта, бугунги пандемия даврида ҳар бир одам, ҳар бир оила фаровонлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Oktabr 17, 2020 31